Футбол бўйича Ректор кубоги

Футбол бўйича Ректор кубоги

Тошкент молия институти олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида спортнинг футбол тури бўйича 2019 йилнинг 15 апрелидан 1 май санасига қадар “Ректор кубоги” учун мусобақа ташкил этилди. Мазкур мусобақада институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи ҳодимлари фаоллик билан иштирок этдилар.

Касаба уюшмаси ва “Ижтимоий фанлар” кафедраси ташаббуслари остида ташкил этилган мазкур мусобақа қизиқарли ва сермазмун тарзда ташкил этилди. Бир неча кун давом этган мусобақада фахрли 1-ўриннни Ректорат жамоаси, 2-ўринни Банк иши факултети жамоаси, 3-ўринни эса Ҳисоб ва аудит факултети жамоаси қўлга киритдилар.

Фахрли ўринни эгалланган жамоалар институт Касаба уюшмаси ҳамда ижтимоий фанлар кафедраси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ҳудди шундай “Ректор Кубоги” учун факултет талабалари ўртасида ҳам мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 7 факултет жамоаси ўзаро беллашдилар. Мусобақада фахрли 1-ўринни Менежмент факултети, 2 ўринни Бюджет ҳисоби ва Давлат жамғармалари факултети, 3 ўринни эса Суғурта факултети қўлга киритди.

1,2,3 ўринни эгалланган жамоалар институт раҳбариятининг диплом, кўчма кубок ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

17:44 / 2019-05-08
Success helper
Success warning